Pinned Tweet
Италиянинг Лечче шаҳрида бўлиб ўтган мода намойишида Анор мавзусига бағишланган коллекциямдан образлар.
Кардиганларни кўчада адёлга ўраниб юришнинг қонуний усули бўлгани учун ҳам яхши кўраман. Устингга ташлаб олдинг - вассалом, беш дақиқада тайёрланган бўлсанг ҳам, образ тайёр.
16
255
Жуда юпқа,тананинг ҳар бир чизиғини кўрсатиб турадиган матолардан кўра,шаклини ушлаб турадиган зичроқ матоларни танланг.
Жуда калта курткалар қориннинг энг бўртиб турган қисмида тугамасин.Жуда узун ва бесўнақай oversize ҳам керак эмас.Кийимнинг умумий ҳажми мос бўлиши керак.
Ранглар: монохром образлар, тўқ кўк, графит, шоколад ва қора ранглар силуэтни яхлит кўрсатади. Фақат қора кийиниш шарт эмас.
2
18
912
Ранглар: монохром образлар, тўқ кўк, графит, шоколад ва қора ранглар силуэтни яхлит кўрсатади. Фақат қора кийиниш шарт эмас.
3. Шим:паст белли ва жуда тор шимлардан қочинг.Ўртача ёки бироз баланд белли,тўғри бичимдаги шимлар анча чиройли туради.Pleated,яъни олдида майда тахламлари бор шимлар ҳам яхши вариант.
2. Устки кийим:очиқ ҳолда кийилган рубашка,overshirt,кардиган ёки пиджак қорин соҳасидаги ҳажмни визуал мувозанатлаштиради.Иккита вертикал чизиқ силуэтни узунроқ кўрсатади.
Эркакларда озгина қорин бўлса, энг катта хато уни яшириш учун икки размер катта кийим кийиш.
1.Футболка ва кўйлак:жуда тор ҳам,ҳаддан ташқари кенг ҳам бўлмасин.Regular fit,яъни танага ёпишмайдиган,лекин шаклини сақлайдиган моделларни танланг.Қалинроқ пахтали футболкалар яхширок.
Леопард принти гардеробдаги энг баҳсли элементлардан.Тўғри стилизация қилинса,жуда эффектли,қиммат ва ҳатто интеллектуал кўринади.Мато фактураси,ранг туси,принт масштаби ёки силуэтда хато қилинса,фаол деталлар кўпайиб кетса бачкана тус олади.Леопардда аник меъёрни ҳис қилиш керак
9
528
Битта курткадан 4 хил образ туздим
Бир куни casual, бир куни элегант, яна бир куни эркин ва замонавий. Шим, юбка, пойабзал, аксессуар ва прическани ўзгартиришнинг ўзи кифоя.
Гап гардеробдаги кийимлар кўплигида эмас, бор нарсаларни бир-бири билан қанчалик яхши уйғунлаштира олишда.
23
1,130
Oversize қачон ўз ўлчамингиздаги кийим бўлмай қолади?
Oversize бу атайлаб яратилган ҳажм,шунчаки каттароқ размер эмас.Агар кийим шунчаки осилиб турса, гавда пропорциясини бузса ва худди бировнинг кийимини кийиб олгандек кўринса, бу энди oversize эмас размери тўғри келмаган кийим.
1947 йилда Dior тақдим этган New Look мода тарихидаги бутун бир даврнинг эстетикасини белгилаган воқеа.
Бугун ҳам New Look эстетикаси долзарб:акцент белда,ҳажмли пропорциялар ва архитектуравий бичимлар яна модада.Унинг ҳақиқий таъсири ҳам шунда,у силуэтни мода тилига айлантирган.
1
15
878
Ўзбекона кийим деганда фақат адрас, атлас ёки кашта тушунилиши шарт эмас. Миллийликни бичимда, силуэтда, конструкцияда ҳам ифодалаш мумкин. Менимча, миллий меросни такрорлаш эмас, уни янги тилда гапиришни ўрганиш керак.
1
23
823
Бренд номини билмай туриб, кийимнинг нархини билиб бўладими? Қиммат кийиниш билан қиммат кўриниш - иккита ҳар хил нарса. Баъзида оддий кийим ҳам тўғри бичим, сифатли мато ва ўринли комбинация ҳисобига жуда чиройли кўриниши мумкин. Демак бренд номи ҳар доим ҳам дид белгиси эмас.
2
13
826
Versace'нинг ёқимли томони кийимни худди санъат асарига айлантира олиши. Барокко нақшлари, антик давр мотивлари,грек меандрлари...Биринчи блузка худди сарой деворидаги безакли фрескадек,иккинчиси эса қадимги Юнон санъатидан бир парчадек. Оддий принт эмас алоҳида тарих ва кайфият.
2
15
716
Болалигимда қўшнимиз андатра боқишарди. Уларнинг терисидан эса қишки телпаклар тикишарди. Ўшанда бу жараёнга оддий ҳолатдек қарардим. Фақат йиллар ўтиб, мўйна, табиий терилар ва уларни олиш усуллари ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлгач, бу соҳага бошқача назар билан қарай бошладим
2
17
921
Қоракўлча ҳали туғилмаган ёки муддатидан олдин туғилган қўзиларнинг мўйна тури.
1. Бўғоз қўйларнинг ҳомиладорлик даврининг охирги босқичида, тахминан 130–150 кунлик ҳомилани олиш.
2. Кўйларда ҳомиланинг нобуд бўлиши ёки муддатидан олдин туғилиши натижасида олинган тери.
Antonin Tron Balmain’да экстравагантликни кундалик услубга олиб киряпти. Ҳайвон принтлари, янги деталлар, жасур образлар, лекин ҳаммаси жуда бемалол, худди оддий кийимдек. Менга ёққани, бу ерда ортиқча кўз-кўзсиз ўзига хослик бор. Balmain’нинг янги қиёфаси қизиқ бўляпти.
Animal extravagalia.
A Maison code, Men’s Pre-Spring 2027
by Antonin Tron
Extravagance designed to be worn in the most casual, un-self-conscious way.
Photography: Matthias Vriens
2
8
600
Мижознинг ташқи кўриниши, қомат тузилиши, пропорциялари ва барча маълумотларини ўрганиб чиқиб, унга индивидуал стиль концепциясини яратдим.
Асосий йўналиш: Dark Minimalism ва Old Money.
Пауло Коэльо: "Кузги ёмғир хафалик учун сабаб эмас. Бу табиат бироз секинлашиб, бизга ҳам ўзимизга назар ташлаш имконини берадиган фасл".
Менимча, бунинг модага ҳам алоқаси бор. Куз — гардеробимизни бироз қайта кўриб чиқиш ва шошилмаслик учун яхши баҳона.
2026 йил куз-қиш мавсумида дизайнерлар янада жасурроқ ва ифодали услубга қайтишяпти.
Бу мавсумда классик костюмлар янги кўринишда,1920-йиллар эстетикаси, ар-деко, ғайриоддий пропорциялар, ҳажмли силуэтлар, кўп қаватли кийиниш, шаффоф матолар ва тўқ гулли принтлар диққат марказида





































































